Эдди Хирн месикалик боксчи Энди Руисни ....га ўхшатди

  • 29 октябрь, 2019, 14:14
  • 0
  • Бокс

 

Британиялик боксчи Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн Энди Руиснинг реванш жанги олдидан вазн йўқотишига шубҳа қилмоқда.

"Мен Руис вазн йўқотган деб ўйламайман. У ҳудди бочкага ўхшайди. Менимча, ҳозир аввалги сафардан ҳам оғирроқ чиқади”-дея, Хирннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Talk Sport.

2 июнь куни Руис британиялик Жошуани еттинчи раундда нокаутга учратиб, WBA, WBO, IBF ва IBO  чемпионлик камарларини қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз: Жошуа ва Руиз ўртасидаги реванш эса, 7 декабрь куни Саудия Aрабистонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!