Эдди Хирн: "Тайсон 20 йил олдин йўқ қилиб ташланган"
45 ёшли британиялик промоутер Эдди Хирн афсонавий боксчи Майк Тайсон ва боксчи блогер Жейк Пол ўртасидаги жангни қаттиқ танқид қилди.
“Нималар қиляпмиз ўзи? Мен ҳеч қачон бу жангни ташкиллаштирмаган бўлардим. Тайсон ҳозир хам жанг қила олади, деган ҳар бир киши ё унинг манфаатларини кўзламайди ёки аҳмоқ. Майк Тайсон бундан 20 йил олдин боксдаги фаолиятини якунлаган. У охирги жангда эзиб ташланган. Сизнингча, 20 йил олдин ер тишлаган боксчи энди қайтиб келиши керакми? Биламан, у фақат Жейк Пол билан жанг қилади, лекин бу муҳим эмас. Жейк кучли йигит. У ҳар куни машқ қилади. Унинг кучли зарбаси бор. Мен уларни танқид қилмайман, лекин миллион йилдан кейин ҳам фикримни ўзгартирмайман”, — дея Хирн сўзларини келтирди MMAJunkie.
Эслатиб ўтамиз, Пол(10-1, 7 КО) ва Тайсон(50-6, 44 КО) ўртасидаги жанг 2024 йилнинг 15 ноябрь куни АҚШ да ўтказилади.
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!
Фикрлар