Эден Азар Бельгия терма жамоаси қароргоҳига етиб борди

"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар жароҳатини қайталаб олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанлиги тўғрисида хабар берган эдик.

30 ёшли футболчи Бельгия терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига етиб борди. Жамоа эртага Жаҳон Чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Чехияга қарши ўйинда майдонга тушиши лозим. 

Азар терма жамоа қароргоҳига тиббий штаб билан кўришиш учун етиб борган. Унинг мақсади физиотерапевт Ливен Мессхалк билан учрашиб, тикланиш жараёнини тезлаштириш. Бельгия МТЖ бош мураббийи Роберто Мартинес уни "Евро-2020"гача сафга қайтишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эден жорий мавсум 14 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!