Эден Азар Белгиянинг энг яхши футболчиси деб топилди

"Реал" ҳужумчиси Эден Азар Белгиянинг мамлакат ташқарисида тўп сураётган футболчилар ўртасида энг яхшиси деб топилди.

Ўтказилган сўровномада форвард жами 758 та овоз тўплаган. Бу билан футболчи ушбу унвонга кетма-кет учинчи маротаба лойиқ деб топилди.

Футболчи УЕФА чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ПСЖга қарши ўйинда олган жароҳати сабаб ушбу маросимда қатнаша олмади.

Иккинчи ўринни "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюне эгаллади. Учликни эса "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку якунлаб берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)