Эдин Жеко терма жамоаси рекордини такрорлади

Босния ва Герцеговина терма жамоаси форварди Эдин Жеко бугун УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида бўлиб ўтган Шимолий Ирландияга қарши ўйинда майдонга тушди.

Эътиборлиси, ушбу баҳс 32 ёшли “Рома” аъзоси учун терма жамоадаги 94-ўйин бўлди. Шу тариқа у бу кўрсатгич борасида Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафида энг кўп ўйинда иштирок этган Эмир Спахичга тенглашиб олди.

Маълумот учун, Жеко терма жамоаси сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган 94та ўйинда жами 52та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!