Эдинсон Кавани ПСЖда қолмоқчи
Франциянинг “ПСЖ” жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани Парижда бахтиёр эканини айтиб, шу ерда қолиш истаги бор эканини маълум қилди.
“ПСЖдаги фаолиятимдан мамнунман. Менга бу ерда тўп суриш ёқади, Париж шаҳрини эса севиб қолдим. Парижликлар президенти билан учрашиб олдим. Умид қиламанки, шартномани узайтиришнинг имкони бўлади”, – деди уругвайлик футболчи.
Маълумот учун, жорий мавсумда 29 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатининг 18 та учрашувида майдонга тушиб ,18 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Эдинсон Каванининг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз якунига етади.
Фикрлар