Эдуардо Камавингага АПЛ клублари қизиқмоқда
"Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага Англиядан жиддий қизиқиш билдирилмоқда. Журналист Грэм Бэйли маълумотига кўра, француз футболчиси учун "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" трансфер учун курашишга тайёр.
Агентлар клубларга Камавинга ёзда тахминан 40 миллион еврога сотилиши мумкинлигини хабар бермоқда.
Эдуардо 2021 йилда "Ренн"дан "Реал"га 31 миллион еврога кўчиб ўтган ва унинг шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда у мадридликлар сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар