Эфиопиялик машҳур енгил атлетикачи бир йилга дисквалификация қилинди

Эфиопиялик узоқ масофага югуриш бўйича енгил атлетикачи Этафераху Водаи 12 йил муддатга дисквалификация қилинди. Спортчи 2019 йил ноябр ойида бўлиб ўтган Канаданинг Торонто марафонидан кейин унинг допинг-синамасида аниқланган эритропоэтин моддаси билан қўлга тушган.

Бундан кейин спортчи IAAF Ҳалқаро енгил атлетика федерациясига унинг саломатлиги сабабли бу тақиқланган модда мусобақадан бир ой аввал шифокор томонидан даволаш мақсадида буюрилганлиги тўғрисида қалбаки тиббий маълумотномани тақдим этган.

Натижада IAAF Э.Водаига аниқланган допинг учун 4 йил ва алдашга урингани учун қўшимча 8 йил дисквалификация жазосини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!