Егор Кримец: Гуруҳ босқичида хато қилиш керак эмас
Хабарингиз бор эртага "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 1-турида Теҳронда "Персеполис" меҳмони бўлади. Бугун эса ушбу баҳс олдидан мураббий ва футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг биринчи қисмида “шерлар” ҳимоячиси Егор Кримец иштирок этди ва эртанги ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Бизни эртага жуда қийин ўйин кутмоқда. Гуруҳ босқичида хато қилиш керак эмас. Биз янги жамоа билан янги мақсадлар сари бормоқдамиз. Рақибимиз кучли футболчиларга эга. Уларни кўплаб мухлислар қўллаб туради”, - дейди тажрибали футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Персеполис” – “Пахтакор” учрашуви "Озоди" стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Фикрлар