Екатеринбургдаги ҳангома ёхуд Шер Мамазулуновнинг ғалабасини тортиб олишди

Ҳозиргина Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC промоушени томонидан ўтказилган профессионал кикбоксинг бўйича "Fair Fight" турнири ўз якунига етди. Ушбу жанг кечасининг марказий жангида ҳамюртимиз Шер Мамазулунов ҳамда маҳаллий жангчи Сергей Пономарёвга қарши рингга кўтарилди. 

84 кг вазн тоифасида  "Fair Fight" вақтинчалик чемпионлик камари учун бўлган ушбу қарама-қаршилик 5-раунд давом этди. Жангда катта устунлик билан ҳаракат қилган юртдошимизни ғалабасига хатто рус шарҳловчилари ҳам шубҳа қилмаётган бир паллада, ҳакамлар ғалати қарор орқали ғалабани Пономарёвга тортиқ қилиб юборди. 

Аренага йиғилган мухлислар ҳам "Шер чемпион" деган ҳайқириқлар билан ҳакамларга эътироз билдирдилар. Бир сўз билан айтганда, шунчаки мезбонлик фактори роль ўйнади ва ҳамюртимизнинг тайёр ғалабасини тортиб олишди. 

Ушбу жангни шу ерда томоша қилишингиз мумкин. Кўринг ва ўзингиз хулоса қилинг. Ўз ўрнида ҳамюртимизнинг ўтказган ажойиб жанги билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятига омад тилаймиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!