ЕКЛ. "Рома" ҳамда "Фейеноорд" ўртасидаги финалда ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди

Европа конференциялар лигаси финал учрашувидан ўрин олган "Рома" - "Фейеноорд" учрашувини бошқарувчи ҳакамлар номи маълум қилинди. Унга кўра, финални Истван Коваш бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 

Унга қанотларда Василий Флорин Маринеску ва Михаи-Овидиу Артене ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам сифатида швейцариялик Сандро Шарер номи келтирилган. 

Шунингдек, ВАРда германиялик Марко Фриц иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳси 25-дан 26-майга ўтар кечаси 00:00да старт олади. Беллашув Албаниядаги "Арена Комбетаре" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!