Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоасидаги собиқ ёрдамчисини ишга таклиф қилди

Яқинда Конго Демократик Республикаси терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган аргентиналик Эктор Купер ўзининг мураббийлар штабини йиғмоқда.

Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасида Куперга яқиндан ёрдам берган Маҳмуд Фаёз эндиликда Конго ДР термасида ҳам аргентиналик мураббий билан бирга иш олиб боради. Бу ҳақида Фаёз ўзининг фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.

купер2

Бунгача ушбу мутахассис маълум вақт БАА терма жамоасида ишлади. Лекин у ердан кетгач, узоқ вақт ишсиз қолгани йўқ. Эндиликда Эктор Купер ҳамда Маҳмуд Фаёз Конго ДР термасида ҳам фаолият олиб боришади. Улар миллий терма жамоамиздан олдин Миср термасида ҳам ишлаганини эслатиб ўтиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!