Эктор Купернинг ўрнига 3 та номзод кўриб чиқилмоқда
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадаги мавжуд шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилишди.
Айни пайтда бўшаб қолган ўринни ким ва қачон эгаллашини кенг жамоатчилик муҳокама қилмоқда.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун Вадим Абрамов, Шота Арвеладзе ва Темур Кападзе номзодлари кўриб чиқилмоқда. ЎФА раҳбарияти тез орада улар орасидан бирининг номини эълон қилиши кутилмоқда.
Фикрлар
Арвеладзени термага тайинлаш бу Купперга охиригача имконият беришдан хам юз чандон каттарок хатодир.
O'tgan yili Buxoro kulubi xam kuchli 4 lika kirgan edi manawu inson mehnatlari evaziga
Baqoevni qoyiw kerak termaga