Эквадор терма жамоаси собиқ аъзоси вафот этди
Эквадор терма жамоаси собиқ аъзоси Марко Ангуло 22 ёшида вафот этди.
Маълумотларга кўра, "ЛДУ Кито" клуби ярим ҳимоячиси 7-ноябрь куни дўсти билан жиддий автоҳалокатга учраган. Унинг шериги Роберто Кебасес воқеа жойида жон берган. Ангуло бўлса, Кито шаҳридаги шифохонага ётқизилган. Афсуски, футболчи 11-ноябрь куни тонгда ўғир жароҳатлар сабаб, оламни тарк этган.
Марко Эквадор терма жамоаси сафига 2 та ўйин ўтказган.
Фикрлар