ЕЛ. Антони гол урган баҳсда "Бетис" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. "Рома" эса меҳмонда 3 очкони қўлга киритди
Европа лигасининг 4-тури доирасида "Бетис" ўз уйида "Лион" клубини 2:0 ҳисобига мағлуб этди. Беллашувнинг 35-дақиқасида Эз Абде ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада Антони иккинчи голни киритди. Жамоа ушбу ғалабадан сўнг очколарини 8 тага етказди.
"Рома" меҳмонда Шотландиянинг "Ренжерс" клубини таслим этди ва 3 очкони қўлга киритди. Баҳс давомида Суле ва Пеллегрини ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Қуйида 4-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.





Комментарии