ЕЛ. "Барса"га қарши 2 гол ва 1 ассист қайд этган футболчи ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўла олмади
Европа лигасида чорак финал босқич учрашувлари якунига етди. Унга кўра, "Айнтрахт", "Вест Хэм", "Лейпциг" ва "Рейнжерс" жамоалари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шунингдек, УЕФА расмий сайти 1/4 финал жавоб учрашувларининг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра, "Лейпциг" футболчиси Кристофер Нкунку ушбу номинацияда ғолиб, деб топилди.
"Барселона" билан ўйинда 2 гол уриб, яна бир голли узатма амалга оширган "Айнтрахт" вакили Филипп Костич бу борада Нкункудан ўтиб кета олмади.
"Лейпциг" футболчиси ҳисобида ҳам 2 гол мавжуд. Унинг жамоаси айнан Кристофер урган икки гол эвазига "Аталанта"ни 2:0 ҳисобида таслим этди.
Фикрлар