ЕЛ. "Барселона" қийинчилик билан дуранг натижа қайд этди
Европа лигаси чорак финалидан ўрин олган "Айнтрахт" - "Барселона" баҳси якунланди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, 48-дақиқада Кнауфф ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Ферран Торрес мувозанатни тиклади. Ўйинда бошқа гол киритилмади.
Бундан ташқари, 78-дақиқада мезбонлар футболчиси Тута қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 14 апрель оқшомида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар