ЕЛ. Бир киши кам бўлиб ўйнаган "Вест Хэм" ирода кўрсата олди

Европа Лигаси чорак финалидан ўрин олган "Вест Хэм" - "Лион" баҳси якунланди. Ушбу учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Дастлаб, 52-дақиқада Жаррод Боуэн ҳисобни очди. 66-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Танги Ндомбеле мувозанатни тиклади. Ўйинда бошқа тўп киритилмади. 

Қайд этиш лозим, биринчи бўлимнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда "болғачилар" футболчиси Аарон Крессуэлл ҳакам томонидан майдондан четлаштирилди. 

Жавоб учрашуви 14 апрель оқшомида бўлиб ўтади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!