ЕЛ. Бокуга ташриф буюрган "оқ иблислар"

Бугун тунда Европа майдонларида Европа лигасининг 5-туридан ўрин олган 24 та баҳс бўлиб ўтади.

Бироздан аввал турнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

Бакунинг “Габала” клуби “Баксель-Арена”да Брюссельнинг “Андерлехт”ини қабул қилди. Бу жамоалар ўртасидаги ЕЛ 1-тур баҳсида “Андерлехт” ўз майдонида 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эътиборли жиҳати бу сафарги баҳс ҳам “Андерлехт”нинг 3-1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Юри Тилеманс (“Андерлехт”) биринчи бўлимнинг 10-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Аммо орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Рикардиньо Феррейра “Габала” ҳисобни тенглаштирди. Ўйин дуранг ҳисобида тугаётган бир пайтда, “Андерлехт” вакиллари кутилмаганда икки бор гол уришга мувоффақ бўлишди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Массимо Бруно ҳамда Лукаш Теодорчик "Габала" дарвозасини ишғол қилишди. Бу голлар “Андерлехт”нинг навбатдаги ғалабасини таъминлади.  

Европа Лигаси | | “С” гуруҳи

“Баксель-Арена”

“Габала” – “Андерлехт” 1 – 3 (1 – 1)

Голлар: Юри Тилеманс 10, Рикардиньо Феррейра 15, Массимо Бруно 90, Лукаш Теодорчик 90

Огоҳлантиришлар: Соуа-Аджей 28, Дендонкер 42, Эюбов 63, Букс 72

Четлатиш: Эюбов 88   

“Габала”: Безотосний - Вернидуб, Рикардиньо, Аббасов, Рафаэл Сантос - Уикс, Мамедов, Эюбов, Озобич, Дабо (Гурбанов 52) - Квеквескири.

“Андерлехт”: Букс - Спайич, Обрадович, Соуа-Аджей, Нюйтинк – Станчу (Ханни 70), Дендонкер, Капель (Бруно, 60), Тилеманс, Ачимпонг (Думбия 90) - Теодорчик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!