ЕЛ: "Эмирейтс"да мағлуб бўлган "Арсенал" чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

Европа Лигаси нимчорак финал жавоб баҳсида "Арсенал" ўз майдонида "Олимпиакос"га имкониятни бой берди (0:1), бироқ "тўпчилар" икки ўйин натижасига кўра (3:2), кейинги босқичга йўл олишди.

Учрашув тенгкурашлар остида кечди. Ўйиндаги ягона голни 51-дақиқада Юсуф Эль-Араби киритди. 82-дақиқадан бошлаб "Олимпиакос" бир киши кам бўлиб, майдонда ҳаракат қилишди. Уссейну Ба кетма-кет иккита қўполлигидан сўнг қизил карточка олиб, баҳсни вақтлироқ тарк этди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    Киран Тирнига қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Лазар Ранжеловичнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 87'

    Пьер Обамеянг рақиб дарвозасига аниқ зариба берди, бироқ Жозе Са зарбани қайтарди.

  • 86'

    Гранит Жака рақибиги ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 85'

    Олег Рябчук ўрнига Кенна Лала ўйинга қўшилди.

  • 85'

    Ўзгариш: Константинос Фортунис захирага олинди, Андреас Бухалакис майдонга тушди.

  • 82'

    Уссейну Ба кетма-кет иккинчи қўполлиги учун иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди.

  • 82'

    Уссейну Ба қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 81'

    Эктор Беллерин ўрнини Каллум Чемберсга бўшатиб берди.

  • 81'

    Эмил Смит-Роу ўрнини Мартинелли эгаллади.

  • 81'

    Пьер Обамеянг жарима майдони ичида дарвозага зарба йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 80'

    Константинос Фортунис жарима тўпидан дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 79'

    Пьер Обамеянг қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 79'

    Николас Пепенинг дарвозага йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 73'

    Янн М'Вила сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 71'

    Брума  жарима майдони яқинида ёлғиз қолиб кетди ва дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўп йўлига тўғоноқ бўлди.

  • 68'

    Киран Тирнининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 67'

    Эктор Беллерин бурчакдан оширилган тўпни дарвозага йўллашга уринди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 64'

    Константинос Фортуниснинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, майдонга қайтди.

  • 63'

    Томас жарима майдони яқинида рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 63'

    Лазар Ранжеловичнинг ҳужум чизиғига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 62'

    Ўзгариш: Гиоргос Масурас ўрнини Лазар Ранжелович эгаллади

  • 62'

    Ўзгариш: Танасис Андруцос захирага олинди, Брума ўйинга қўшилди.

  • 61'

    Николас Пепе дарвозага зарба йўллади, ҳимоячи зарбага блок қўйди.

  • 58'

    Николас Пепенинг жарима майдонига узатган пасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 57'

    Даниэль Себальос ўрнини Мартиг Эдегорга бўшатиб берди.

  • 57'

    Муҳаммад Эль-Ненни ўрнини Томас эгаллади.

  • 56'

    Арсенал футболчиси бурчакдан пас берди, ҳимоячилардан бири тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 56'

    Пьер Обамеянг тўпни ҳужумга етиказиб берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 53'

    Олег Рябчукнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 51'

    ГОООЛ! Юсуф Эль-Араби жарима майдони ичидан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 49'

    Хосе Холебас тўпни яқин масофадан дарвозага йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 49'

    Константинос Фортунис тўпни жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 48'

    Константинос Фортунис жарима мадони яқинида дарвозага зарба берди, тўп устуннинг ёнидан ўтиб кетди.

  • 46'

    Пьер Обамеянгнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+2'

    Эмил Смит-Роунинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 45'

    Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Пьер Эмерик Обамеянг қарши ҳужумга қочиб кетди ва пас берди, бироқ унинг жамоадоши тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 42'

    Николас Пепе тўп учун курашда рақибига фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 40'

    Олимпиакос бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 34'

    Танасис Андруцос қўполлик ишлатгани учун ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 30'

    Олег Рябчукнинг ошириб берган пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 29'

    Константинос Фортуниснинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 27'

    Олимпиакос тўпни назорат қилиб турибди.

  • 24'

    Пьер Обамеянг жарима чизиғи яқинида дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 20'

    Олимпиакос бурчак зарбасидан хавфли вазият ташкил қила олмади.

  • 20'

    Юсуф Эль-Араби узоқдан дарвозага тўпни жойлаб қўйишга уринди, дарвозабон чиройли сейв билан зарбага тўғоноқ бўлди.

  • 19'

    Габриэль бурчак тўпидан сўнг дарвозага зарба берди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 18'

    Николас Пепе жарима майдони ичида дарвозага кучли зарба берди, бироқ ҳимоячилардан бир тўп йўналишини ўзгартириб юборди.

  • 16'

    Киран Тирнининг жарима майдонига узатмасига жамоадошлари етиб кела олмади.

  • 13'

    Даниэль Себальоснинг ҳужум чизиғига оширган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 13'

    Уссейну Ба ўйин қоидасини бузди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 10'

    Танасис Андруцоснинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 10'

    Олег Рябчук ҳужумда рақибига қўполлик ишлатди.

  • 8'

    Пьер Обамеянгнинг дарвозага йўллаган зарбасига ҳимоячи блок қўйди, ҳужум қайтарилди.

  • 6'

    Сократис ва Эмил Смит-Роу ўйинни давом эттиришмоқда.

  • 5'

    Сократис жароҳат олди, унга тиббиёт ҳодимлари кўмак беришмоқда.

  • 5'

    Эмил Смит-Роу жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда.

  • 5'

    Эмил Смит-Роунинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!