"Эл Класико" Роналду ва Мессисиз ўтиши мумкин

"Реал" жамоасининг етакчи футболчиси Криштиану Роналду 3 декабрь куни "Барселона"га ўтказиладиган учрашувда қатнашиши сўроқ остида қолганди. Чунки ҳужумчи ўтган турда "Спортинг"га қарши ўтказилган учрашувда сонидаги оғриқлар безовта қилган.
 
Албатта бу ҳол мухлислар қатори жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданни ҳам безовта қилди. Чунки жамоанинг яна бир етакчиси Гарет Бэйл ҳам жарроҳ амалиёти ўтказиши боис асосий рақибга қарши майдонга тушмайди.
 
Зидан бу вазиятдан чиқиб кетиш учун жароҳатдан энди қутилган Карлос Каземирони асосий таркибда майдонга туширмоқчи. Лекин Криштиану Роналду ҳам "Барселона"га қарши ўйингача барча муаммолардан қутилади. Айни пайтда португалиялик суперфутболчи умумий гуруҳ машғулотларида тўла куч билан ишламоқда.
 
Ўз навбатида "Барселона" етакчиси Лионель Месси ҳам жамоа машғулотларида қатнаша олмади. Аргентиналик футболчи "Реал Сосьедад"га қарши ўтказилдан ўйиндан кейин ўзини ёмон ҳис қилган.
 
Шундай бўлса-да, Каталония клуби раҳбарлари Месси "Реал"га қарши бўладиган ўйингача кучга киришига умид қилишмоқда
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!