эЭртага бутун дунё футбол ихлосмандлари катта қизиқиш билан қарши оладиган "эл-класико" бўлиб ўтади. Бу сафарги ўйин Испания Ла Лигаси 30-туридан ўрин олган учрашув ҳисобланади.

Мазкур қарама-қаршилик катта эҳтимол билан жорий мавсум чемпионлик масаласига ойдинлик киритиб бериши кутилмоқда. Боиси, жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашган ва пешқадам "Атлетико" билан фарқ ҳам кўп эмас.

Боз устига, каталонияликлар кетма-кет уч ўйиндан бери принципиал рақибини мағлуб эта олмаяпти. Сўнгги тўқнашувда "Қироллик клуби" "Камп Ноу"дан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтганди. Бироз аввал, каталонияликлар бош мураббийи бу сафарги "эл-класико" учун қайдномани эълон қилди. Ундан 23 нафар футболчи ўрин олган.

Ушбу рўйхатга жароҳатидан тикланган Жерар Пике ҳамда Серхи Роберто қайтди ва энди улар "Реал"га қарши майдонга тушиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Альфредо Ди Стефано" ўйингоҳида бўлиб ўтадиган баҳс 10-дан 11 апрелга ўтар кечаси старт олади. 

IMG_20210409_164904

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар