"Эл-Класико" олдидан "Барселона" жиддий йўқотишга учради
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Артур Ла Лиганинг 10-тур қолдирилган баҳсида "Реал"га қарши ўйнай олмайди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи жароҳатидан соғайиб улгурмаган. Шифокорларнинг сўзларига қараганда у яна 2 ҳафта даволаниши керак.
Маълумот учун, Артур жорий мавсум “Барселона” сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Реал” баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 12:00 да бошланади.
Фикрлар
grizman
vidal