"Эл-класико"га оз вақт қолганида, "Реал" футболчиси сафга қайтди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа жароҳатидан тикланди.

"Marca" нашри тарқатган хабарга кўра, бельгиялик посбон жамоа машғулотларига қайтган ва олдиндаги учрашувларда клубига ёрдам бериши кутилмоқда. Мадридликларни 24 октябрь куни "Камп Ноу"да "Барселона"га қарши мавсумнинг илк "эл-класико"си кутиб турибди.

28 ёшли футболчи Бельгия терма жамоаси машғулотларида жароҳат олиб, сафдан чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!