"Эл-класико"ни ким бошқариши маълум бўлди

Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" тўқнашуви бўлиб ўтади. Ушбу ўйинда иштирок этадиган расмийлар эълон қилинди. Маълум бўлишича, "эл-класико"ни Рикардо де Бургос бошқариб боради. 

Маълумот учун, испаниялик рефери бу мавсумда 24 та баҳсда ишлаб, футболчиларни 100 марта огоғлантирган ва 5 марта қизил карточка кўрсатган. 

Рикардо де Бургос сўнгги бор 2017 йил Испания суперкубоги доирасида бўлиб ўтган "эл-класико"да бош ҳакам бўлиб ишлаган. Ўша ўйинда у Роналдуни майдондан четлатган эди. 

burgos-cristiano (1)_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!