"Эл-класико"нинг энг яхши футболчиси ким бўлди?

Испания Суперкубоги финал учрашувида "Барселона" "Реал" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, каталонияликлар биринчи таймда Гави ҳамда Левандовскининг голлари эвазига ишончли ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда Педри ва Бензема биттадан тўп киритишга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячиси Гави топилди. 18 ёшли футболчи "эл-класико"да ўз ҳисобига бир гол ва бир ассистни ёздириб қўйди.

Истеъдодли хавбек жорий мавсум Ла Лигада 16 учрашувда майдонга тушиб, 2 бор шериклари голига ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!