"Эл Классико"да "Андижон" футболчилари қайси жамоага мухлислик қилишади?
Бугун бир неча соатдан сўнг Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Испания Суперкубоги финалида “Реал” ҳамда “Барселона” яна бир бор ғолиблик учун жанг қилади. ”Эл Классико” пайтида дунё футболи ихлосмандлари иккига ажраладилар. Хўш, “Андижон” футболчилари қайси клубнинг ғалабасини кутишмоқда?
Абдувоҳид Ғуломов:
- Тахминимча, ўйин дуранг билан тугайди. Пенальтилар сериясида “Реал” ғалаба қозонади.
Илҳом Алижонов:
- Бу ўйинда “Реал”га мухлислик қиламан. Тахминимча, 2:0 бўлади.
Рубин Хебай:
- Мен “Реал”ни қўллаб-қувватлайман. Ўйлайманки, улар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади.
Шаҳбоз Эркинов:
- 1995-96-йиллардан бери “Барселона” мухлисиман. Лекин ҳозирги “Барса” бугунги финалда қийналади. Унинг ишқибози бўлганим учун ҳам “Барселона”нинг ғалабасини тахмин қиламан.
Фарҳод Соҳибжонов:
- “Реал” устунроқ деб ўйлайман, бугун майдонда чинакам жанг бўлади. “Реал” 2:1 ҳисобида ютса керак.
Илдар Маматказин:
- Кучлиги ютсин. Чиройли футболга мухлислик қиламиз. Менимча, асосий вақтда 1:1 бўлади. Пенальти – бу лотерея. Ким руҳан тайёр бўлса, ўша ютади. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ.
Владимир Бубанья:
- Мен “Барса” мухлисиман. Умид қиламанки, 2:1 ҳисобида ютади.
Ислом Маматказин:
- 2:1 “Реал” фойдасига.
Игорь Литовка:
- “Барселона” ютади. 3:2 бўлса керак.
Суҳроб Бердиев:
- Эскитдан “Барселона”га ишқибозлик қиламан. Бугун унинг ғалабасини кутиб қоламан. 2:1 бўлса керак.
Абдураҳмон Комилов:
- Менинг тахминимча, “Барселона” 2:1 га ютади.
Фарҳод Бекмуротов:
- Бугун “Реал” Суперкубокни қўлга киритади. Ҳисоб 2:1 бўлса керак.
Сардор Азимов:
- Албатта, “Hala Madrid”! “Реал” 3:1 натижаси билан ғолиб чиқади.
Элдор Адҳамов:
- “Реал”га мухлислик қиламан. Натижасини билмайман, лекин “Реал” ютади.
Илҳом Абдуғаниев:
- “Реал”нинг ишқибозиман. Натижа 3:1 Мадрид фойдасига.
Фикрлар