ЕЛ. "Ланс" ўз майдонида немис клуби билан дуранг ўйнади

Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Ланс" - "Фрайбург" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Қайд этиш лозим, немис клуби беллашув давомида устунлик намойиш этди. Бироқ улар ушбу устунликни голга айлантира олмади. 

Франция клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов беллашувнинг 89-дақиқасида майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!