ЕЛ. "Лацио", "Бетис", "Фенербахче"да дуранг. "Брага" сафарда ғалаба қозонди

Европа Лигаси гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар ниҳоясига етди.

Испаниянинг "Бетис" жамоаси ўз майдонида "Байер"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. "Лацио" ҳамда "Марсель" клублари ўртасидаги баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди.

Шунингдек, "Брага" "Лудогорец"ни, "Рапид" эса "Динамо" Загребни мағлуб этди. "Фенербахче" ва "Антверпен" учрашувида жамоалар 2:2 ҳисобида жанговар дуранг ўйнади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!