El Mundo: "Барселона" Мессидан 39 млн евро қарз

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлардан яна 39 миллион евро олиши керак. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "Барселона" ушбу суммани июль ойининг ўрталарига қадар содиқлик бонуси сифатида тўлаши керак. Месси шартномадаги шартни аллақачон бажарди, чунки у 2020 йил 1 февралгача жамоада қолди, шунинг учун у ушбу бонусни олиши учун клуб билан янги шартнома имзолаши ёки имзоламаслиги муҳим эмас.

Олдинроқ, El Mundo нашри Месси тўрт йиллик шартнома асосида ярим миллиард евродан кўпроқ пул ишлагани ҳақида хабар тарқатган эди. Шартнома тафсилотларининг нашр этилиши аргентиналикни ғазаблантирди ва баъзи маълумотларга кўра, у клубни тарк этишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!