«Эл-Шайхико» ва «Реал» учун яна бир инглизча имтиҳон! ЕЧЛ финалида қайси клублар тўқнаш келади?

SPORTS.uz клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа ярим финали борасида фикр юритади.

Энг муҳим омиллар

- ЕЧЛда янги ғолиб бўлади. «Бавария» ўтган йилги финалчи - ПСЖдан учралган мағлубият сабабли турнирни тарк этди. Европа чемпионлар кубоги - ЕЧЛга ўзгартирилгандан бери «Реал Мадрид»дан бошқа жамоа совринни кетма-кет қўлга киритмаган!

- чемпионлик учун икки инглиз, француз ва испан жамоалари даъвогарлик қилмоқда.

- Турнир ғолибини аниқлаб олиш учун атиги 5 ўйин кифоя

- Мусобақа тарихида янги саҳифа очилиши мумкин. Сабаби, «Манчестер Сити» ва ПСЖ бирор маротаба турнир олтин медалларига эга чиқмаган.

Ярим финалчилар:

«Челси»

ekrgoekroge

Плей-оффда босиб ўтган йўли:1/8 финалда — «Атлетико» (1:0; 2:0); 1/4 финалда — «Порту» (2:0; 0:1).

Энг яхши тўпурари: Оливье Жиру (6)

ЕЧЛдаги энг яхши натижаси: Чемпион (2011/12)

Мюнхенда бўлиб ўтган финалдан фарқли ўлароқ, ҳозирги «Челси» омадга суянмаяпти. Томас Тухель бошқарувида клуб ўйиндан-ўйинга очилиб ўз кучига бўлган ишончини ҳис этмоқда. Роберто Ди Маттеодан фарқли ўлароқ, Томас аниқ режа билан Лондонга ташриф буюрган. У ўтган мавсумда ПСЖни финалга қадар бошлаб борган эди.

Немис мутахассиси «Челси»ни қишда қабул қилиб олди ва 18 бор майдонга олиб тушди. Атиги 2 мағлубиятни ҳисобга олмаса, «Челси» 12 ўйинда ғалаба қозонди. Унинг қўл остида, жамоа ҳимояда тўп сурмоқда. Шу боис, клуб 13 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. ЕЧЛ да жамоа энг кучли мудофаага эга. Эдуар Менди 9 ўйинда атиги 2 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди холос.

«Пари Сен-Жермен»

jasiasfas

Плей-оффда босиб ўтган йўли: 1/8 финалда — «Барселона» (4:1; 1:1); 1/4 финалда — «Бавария» (3:2; 0:1).

Энг яхши тўпурари: Килиан Мбаппе (8)

ЕЧЛдаги энг яхши натижаси: Финал (2019/20)

Ярим финалга мавсум давомида мураббий алмаштириб етиб келган иккинчи жамоа. Маурисио Почеттино бошқарувида клуб мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келди. Аргентиналик мутахассис бундан аввал «Тоттенхэм» билан ҳал қилувчи ўйинни бой берган.

ПСЖ йўлидан учраган барчани ўзи билан ҳисоблашишга мажбур қилмоқда. «Барса» ва «Бавария» сингари қудратли клублар «ўйиндан ташқари» ҳолатда қолиб кетди. Мураббий таркиб юлдузли ҳужумга эга бўлсада, асосий урғуни натижага қаратмоқда. Эътиборлиси шундаки, Париж клуби барча ўйинларда тўп назоратини тўлиқ рақибларга топширган холда қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилмоқда. Килиан Мбаппе эса, жамоанинг асосий қуролига айланиб бўлди. У плей-оффда кирилган 8 голдан олтитасини ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

«Манчестер Сити»

jasidjiasd

Плей-оффда босиб ўтган йўли:1/8 финалда — «Боруссия М» (2:0; 2:0); 1/4 финалда — «Боруссия Д» (2:1; 2:1).

Энг яхши тўпурари: Ферран Торрес (4)

ЕЧЛдаги энг яхши натижаси: Ярим финал

«Шаҳарликлар» Пеп Гвардиолани бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган чорак финалдан ўтиб олди. Эътиборлиси шундаки, «Сити» жорий мавсумда ЕЧЛда мағлуб бўлмаган ягона жамоа саналади. 9 ўйин ва 8 ғалаба! Плей-офф босқичида немис клубларини муаммосиз бартараф этган «Сити»га ярим финалда осон бўлмаслиги турган гап.

Айни дамда, «шаҳарликлар» ғолиблик учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Пеп шогирдлари жорий мавсумда ўз ўйинлари билан АПЛда ҳеч кимга имкон қолдирмаяпти. Боз устига, марказий ҳужумчисиз тўп суриш орқали, жамоа янги ўйин схемасини кўз-кўз қилмоқда. Ҳозирча, бунга қарши ҳеч нарса ўйлаб топилгани йўқ. Боз устига, футболчилар ҳам ўз пик формасига чиқиб бўлди.

«Реал» Мадрид

jaisjdiasfg

Плей-оффда босиб ўтган йўли: 1/8 финалда — «Аталанта» (1:0; 3:1); 1/4 финалда — «Ливерпуль» (3:1; 0:0).

Энг яхши тўпурари:Карим Бензема (5)

Энг яхши натижаси: 13 карра чемпион (1955/56, 1956/57, 1957/58, 1958/59, 1959/60, 1965/66, 1997/98, 1999/2000, 2001/02, 2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18)

Зидан бошчилигида «Реал» гуруҳ баҳсларида жуда қийналди. «Шахтёр»дан икки бор мағлуб бўлганига қарамай, ҳал қилувчи босқичда «қироллик клуби» стабил ўйин кўрсатмоқда. Жароҳатлар серияси ҳам клубни «Ливерпуль» устидан ғалаба қозонишига тўсқинлик қилгани йўқ. Зидан футболчилардан келиб чиқиб, ҳатто ўйин схемасини ҳам ўзгартирди.Шундай бўлсада, жамоа муаммосиз ярим финалга етиб келди.

Муҳими шундаки, Зидан ва таркибдаги бир нечта футболчилар ЕЧЛда қандай зафар қучиш мумкинлигини жуда яхши билади. Айниқса, майдон марказини бошқараётган Каземиро-Модрич-Кроос учлиги бу борада профессор! Тўғри, «Реал» қолганлардан бир бош баланд эмас, аммо олтинга тенг тажриба бобида ҳаммадан бир қадам олдинда. Ҳа айтганча, «Реал» илк бор Роналдусиз ярим финалга чиқишни уддалади. Криштиану эса, «Ювентус» билан чорак финалдан уёғига ўтганича йўқ...

Ярим финал жуфтликлари

Қайси клуб финалга йўл олиши ҳақида фикр билдиришга эрта. Ўйин куни бирор-бир тахминни билдириш мумкин, аммо қизиқ фактларга эътиборингизни қаратмоқчимиз. «Реал» ўз тарихида ҳеч қачон расмий ўйинларда «Челси» устидан ғалаба қозонмаган. 2 мағлубият ва 1 дуранг! Нариги жуфтлик эса, Қатар ва БААнинг Европадаги тўқнашуви десак, адашмаган бўламиз. Бир сўз билан айтганда, «Эл-Шайхико»!

asidjaiosjfgi

Қайси финални кўришни истайсиз?

«Реал» - «Манчестер Сити»
«Реал» - «Пари Сен-Жермен»
«Челси» - «Манчестер Сити»
«Челси» - «Пари Сен-Жермен»

Ўз фикрингизни албатта изоҳларда қолдиринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!