ЕЛ. Яхшибоев тўп тепаётган жамоа пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Брага" - "Шериф" учрашуви якунига етди. Мазкур учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Илк учрашувда Яхшибоев тўп тепаётган жамоа ҳам шу ҳисобда зафар қучганди.
Шу тариқа, мухлислар экстра таймлар гувоҳи бўлди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Баҳс тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди. Унда "Брага" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди.
Маълумот учун, Жасур ушбу тўқнашувнинг 111-дақиқасида захирага олинди. У Португалия жамоасига қарши ўйинда ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади.
Фикрлар