Элбек Саматов "Андижон" клуби спорт директори сифатида фаолиятини давом эттиради

CHERY AUTO

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган "Андижон" клуби раҳбариятида ўзгариш кузатилмоқда. Бу борада клуб матбуот хизмати қуйидаги хабарни эълон қилди:

Tecno

 

“Андижон” футбол клубининг равнақи йўлида садоқат ва матонат билан меҳнат қилган бош директор Элбек Саматов янги мавсумдан эътиборан спорт директори лавозимида фаолиятини давом эттиради.

Элбек Абдурауф ўғли 2023 йилнинг 31 октябрь санасида бош директор лавозимида ишга киришди ва унинг бошчилигида “Бургутлар” тарихда илк маротаба Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.

Клубнинг инфратузилмаси, унинг брендини оширишда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди ва мухлисларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди. 

Биз Элбек Саматов бошқа лавозимда ҳам самарали иш олиб боришига тилакдошмиз", - дейилади расмий хабарда.

Тез орада янги бош директор номи эълон қилинса ажаб эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!