Элдор Сакаев "Машъал"да иш бошлади
Суперлигадан про лигага равона бўлган "Машъал" клуби техник штабида ўзгариш юз берди. Жумладан, клуб матбуот хизмати шундай хабар қилади:
"Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўзига янги техник директор тайинланди.
Эндиликда 59 ёшли тажрибали мутахассис Элдор Сакаев жамоанинг техник директори лавозимини бажаради.
Маълумот ўрнида, 59 ёшлик мутахассис Элдор Усманович “Навбаҳор”, “Оқ-тепа”, “Андижон” ва “Янгиер” жамоаларини бошқарган. Эндиликда Элдор Усманович “Машъал” футбол кулбида фалолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар "Машъал"нинг техник директори вазифасида Дилявер Ваниев ишлаб келган эди".
Фикрлар