Элдор Шомуродов асосий таркибга қайтиши учун ажойиб имконият!
"Рома" юлдузи Тэмми Абраҳам Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Британия ОАВ хабарига кўра, инглиз форвардига "туманли альбион"нинг бир неча топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. Биринчи навбатда, уни собиқ жамоаси "Челси" ўз сафига чорламоқда. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ҳам 24 ёшли футболчини сотиб олмоқчи.
Тэмми римликлар таркибига келиб қўшилишидан олдин "аристократлар" шарафини ҳимоя қилган. Бироқ клубга Ромелу Лукаку келиши муносабати билан уни чиқиш эшиклари кўрсатилганди.
Абраҳам жорий мавсум Жозе Моуриньо қўл остида 40 та ўйин ўтказиб, 23 бор рақиблари дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Айнан у "бўрилар" таркибидаги легионеримиз Элдор Шомуродовнинг асосий рақобатчиси ҳисобланади.
Фикрлар