Элдор Шомуродов Европа чемпионлар лигасида ўйнайди(ми)?

Россиялик мураббий Андрей Тихонов  “Ростов” ва “Краснодар” жамоаларининг Европа чемпонлар лигасига чиқиш имкониятини баҳолади.

Маълумки, РПЛда мавсум 21 июндан қайта тикланади. Ҳозирча “Ростов” 38 очко билан тўртинчи, “Краснодар” 41 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.

- Ҳар икки жамоанинг имконияти тенг. Ҳаммаси жамоалар тикланадиган чемпионатни қандай бошлашига боғлиқ. Орада катта танаффус бўлди. Бунақа вазиятда дастлабки ўйинларда очко йўқотиш охирида қимматга тушади. Энди кўп нарса тасодифга боғлиқ. Бу жамоалар чиройли футбол кўрсатмоқда, айниқса “Ростов”, - деди Андрей Тихонов.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Ростов”нинг асосий футболчиларидан ҳисобланади. У жорий мавсумда премьер-лигада 22 та ўйинда 11 та гол урди ва тўпурарлар баҳсида ғолиблик учун курашмоқда. Ўзбекистонлик мухлису мутахассислар унинг Европа майдонларида ҳам порлашига умид қиламиз.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)