Элдор Шомуродов жамоаси бу тур қачон ва ким билан ўйнайди? Қолган легионерларимизчи?

Бугундан Россия чемпионати 17-тур ўйинлари бошланади. 22 ноябрь санасига битта учрашув белгиланган. Кун доирасидан "Тамбов" - "Локомотив" баҳси ўрин олган.

Эртага эса Элдор Шомуродов жамоаси меҳмонда "Динамо" билан куч синашади. Шунингдек, Россияда фаолият юритаётганган Виталий Денисов жамоаси "Рубин"ни бу тур жиддий синов кутмоқда. Чунки "Рубин" ўз уйида "Зенит" билан куч синашади. Яна бир ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп тепаётган "Оренбург" ўз майдонида "Ахмат"га қарши баҳс юритади.

Қуйида тур ўйинлари ва уларнинг бошланиш вақтлари билан танишишингиз мумкин:

22 ноябрь

21:30. ТАМБОВ - ЛОКОМОТИВ

23 ноябрь

13:30. ОРЕНБУРГ - АХМАТ

16:00. РУБИН - ЗЕНИТ

18:30. ДИНАМО - РОСТОВ

24 ноябрь

13:30. УФА - СОЧИ

16:00. УРАЛ - СПАРТАК

18:30. АРСЕНАЛ - КРАСНОДАР

21:00. ЦСКА - КРИЛЬЯ СОВЕТОВ

Маълумот ўрнида, ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сурхон Барлос
23/11/2019 15:13
Сиздан ғалаба биздан томоша