Элдор Шомуродов ОФК томонидан эътироф этилди
ОФК расмий сайти Европанинг кучли клубларида ўйнайдиган осиёлик бир қатор футболчиларни эътироф этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Қувонарлиси, улар орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бор.
- Элдор Шомуродов Европанинг энг кучли лигаларида ўзбекистонлик ва марказий осиёлик футболчилар нималарга қодир эканлигини исботлаб берди.
2020 йилда Шомуродов Илёс Зейтуллаевдан кейин A серияда ўйнаган иккинчи ўзбекистонлик бўлиш учун “Женоа”га кўчиб ўтди. Унинг кўк-қизил либосдаги ўйини Жозе Моуриньо эътиборига тушди ва у Италия пойтахтига кўчиб ўтди.
27 ёшли футболчи “Рома” сафидаги дебютини “Фиорентина”га қарши ўйинда (3:1) голли узатма билан нишонлади ва мавсумни 39 ўйинда 5 гол ва 6 голли узатма билан якунлади. Май ойида Шомуродов УЕФA турнирида ғалаба қозонган ўзбекистонлик биринчи футболчи бўлди. Унинг финалдаги иштироки ва иккита голли узатмаси римликларга УЕФA Конференциялар лигасининг биринчи чемпионлигини қўлга киритишига ёрдам берди, - дейилган ташкилот расмий сайтида.
Фикрлар