Элдор Шомуродов: "Рома"га қайтдим!
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026 саралаши" доирасидаги Туркманистон ва Эронга қарши учрашувлар олдидан машғулотларга киришди. Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов мазкур баҳслар олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Мана бугун йиғинни бошладик. Ҳамманинг кайфияти аъло даражада. Кўпчилик ўз чемпионатини тугатиб келди. Таътилга чиқишдан аввал жуда муҳим бўлган иккита ўйин бор. Гуруҳдан чиқиб бўлганмиз, лекин биз учун гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш жуда муҳим. Ҳар иккала ўйинда ижобий натижа қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
- Европада мавсум тугади. Фаолиятингизни қаерда давом эттирасиз?
Контрактим бўйича "Рома"га қайтдим. Нима бўлишини кўрамиз. Ҳеч нарса аниқмас.
- Олимпиадага борасизми?
Чақиришса, албатта борамиз. Клуб ҳам рухсат бериши керак. Олимпиадага бориш ва қатнашиш мен учун шараф. Агар мураббий шуни ҳоҳласа, борамиз.
Туркманистон бор кучи билан ҳаракат қилади. Очко уларга кўпроқ керак ва учинчи ўрин учун курашиб кўришади. Қанчалик жиддий ўйинлар кутиб турганини тушуниб турибмиз. Туркманистонни уйимизда ютишимиз шарт, деб ўйлайман.
Эронга қарши гуруҳ пешқадамлиги учун ўзига хос дерби бўлади, деб ўйлайман. Бу ўйин ҳам биз учун жуда муҳим. Тўғрисини айтсам, "Озодий" стадионида бир марта ўйнаганман. Лекин ҳозир ҳамма нарса ўзгарган. Бизга энг муҳими ижобий натижа кўрсатиб, ғалаба қозониш", - деди Шомуродов.
Фикрлар