Элдор Шомуродов Туркияда энг яхши футболчилар қаторидан жой олди
Туркия Суперлигасининг 21-тур учрашувлари якунланди. Мазкур турда ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев тўп сураётган "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Эюпспор" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, ушбу баҳсда Файзуллаев ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйган бўлса, Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол этди.
Sofascore нашри эса 21-турнинг рамзий жамоасини эълон қилди. Унга кўра, Элдор Шомуродов ҳам ушбу жамоадан ўрин олди. Айни пайтда ўзбекистонлик ҳужумчи 15 та гол билан тўпурарлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар