Элдор Шомуродов Туркманистоннинг "қўрқинчли туши" (Статистика)
Кеча жаҳон чемпионати саралаши 1-туридан ўрин олган Туркманистон - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлим якунида Туркманистон терма жамоасининг 4-рақамли футболчиси Мейлис Дурдиев дарвозамизнинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда вакилларимиз кетма-кет ҳужум уюштирди. 57-дақиқада термамиз сардори Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг, Отабек Шукуров ўйинда мувозанатни тиклаган бўлса, 77-дақиқада Шукуров дублни расмийлаштирди. Бу голга ҳам Шомуродов ассистентлик қилди. Учрашув сўнгида Шукуровнинг супер пасидан кейин Шомуродов ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди - 1:3.
Қайд этиш лозим, Элдор Туркманистон дарвозасига 3 та учрашувда 5 та гол урган ва 2 та ассист муаллифига айланган.
Фикрлар