Элдор Шомуродов: Янада ўсишим учун сабаблар борлигини кўряпман

Якунига етган мавсумда “Ростов” сафида тўп сурган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўзидан яхши таассурот қолдирди. У чемпионат давомида рақиблар дарвозасига 11 та гол урди. Айниқса, мавсумни ажойиб ҳолатда бошлаб сермаҳсуллигини кўрсатди.

Тўғри, кейинчалик Элдор гол уриш борасида қийинчиликларга дуч келди. Аммо умумий ҳолатда айтганда, ҳужумчимиз анча ўсишга эришди. Яқинда “Ростов” клубининг инстаграмдаги саҳифасида Шомуродовнинг чемпионатдаги иштироки ҳақида билдирган фикрлари пайдо бўлди.   

- Мавсумнинг биринчи қисми мен учун Россия премьер-лигасидаги энг зўр давр бўлди. Афсуски, чемпионат охирига бориб ҳаммаси ўзим хоҳлагандек содир бўлмади. Янада ўсишим учун сабаблар борлигини кўряпман. Албатта, ишқибозларнинг бир неча бор мени ойнинг энг яхши ўйинчиси, деб топишгани ёқимли бўлди. Улардан менга билдирган ишончи учун миннатдорман. “Ростов”да ўзига хос муҳит бор. Мен эса ушбу муҳитга кўникиб бўлганман ва сариқ-кўк оилани қадрлайман. Маҳаллий мухлисларни қувонтириш ҳамда клубнинг юқори ўринларни эгаллаши учун қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман, - деди Шомуродов.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!