Элдор Шомуродовга қизиқаётган клуб янада яхшироқ таклиф тайёрламоқда. Агар трансфер амалга ошса, ҳамюртимиз ЕЧЛда ўйнайди

Россиянинг "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Бельгия клуби қизиқиш билдирмоқда.

Маълум бўлишича, ҳамюртимизни "Гент" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ҳужумчи учун бельгияликлар "Ростов"га 6 миллион евро беришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, Бельгия вице-чемпиони Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси учун “Ростов”га 5 миллион евролик расмий таклиф юборгани борасида хабар бергандик. Қолаверса, "Гент" вакиллари ушбу суммани икки мавсум давомида бўлиб тўлашини билдирган. “Ростов” раҳбарияти Элдор Шомуродов трансфери бўйича бу таклифни рад этганди.

Ўзбекистон фуқаролигини олган бразилиялик футболчи терма жамоага чақирилди

826__90_2587984334

Энди эса харидор томон Шомуродовнинг трансферига 1 миллион евро қўшишини билдирган. Агар трансфер амалга ошса, ҳамюртимиз ЕЧЛда ўйнаши мумкин. Сабаби "Гент" янги мавсумни ЕЧЛ саралашидан бошлайди.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
14/07/2020 17:29
Шомуродовни уйини йуколди олдинкидик уйин амалиётига ега емас
Расулжон Тоштемиров
14/07/2020 16:47
Шомуродов Шомуродов жонга тегди махтанади ходос ундан узимизни чемпионатдаги болалар яхши уйнашчбди