Элдор Шомуродовни ўйнатмай қўйган "Рома" осиёлик бошқа ҳужумчига жиддий қизиқмоқда

  • 4 ноябрь, 2021, 16:45
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмун фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

"Match TV" каналининг маълум қилишича, эронлик футболчига "Рома" ва "Фиорентина"дан жиддий қизиқиш бор. Ушбу клублар вакиллари Чемпионлар лигаси доирасидаги "Ювентус" - "Зенит" учрашувига ташриф буюрган.

26 ёшли ҳужумчи ўйиннинг 92-дақиқасида "кекса сеньора" дарвозасини ишғол этди. Сердарнинг петербургликлар билан амалдаги шартномаси йил сўнгига қадар мўлжалланган. Азмун жорий мавсум "Зенит" сафида 16 учрашувда майдонга тушиб, 9 гол ва 4 ассист муаллифига айланган.

"Рома"да бошқа бир осиёлик ҳужумчи, легионеримиз Элдор Шомуродов тўп тепмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!