Элдор Шомуродовнинг ўйини нега қовушмагани ва захирага олинишининг сабаби ҳақида - Хайрулла Ҳамидов

Италия чемпионати 4-турида “Верона” - “Рома” баҳси ўтказилди. Беллашувда Элдор Шомуродов илк бор А Серияда римликларнинг асосий таркибига киритилди. Бироқ ҳамюртимиз учрашувни тўлиқ ўтказмади ва захирага чиқарилди.

Қолаверса, ҳужумчимиз ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади. “Рома” А Серияда илк бор мағлубиятга учради.

Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов SPORTS.uz сайти томонидан ташкил этилган кўрсатувда Элдор Шомуродовнинг нега ўйини қовушмагани ва захирага олинишининг сабаби ҳақида гапирди.

- Мен аввал ҳам “Верона”ни қийин рақиб, деб билганман. Чунки Италия чемпионатини шарҳлаб юрганимда ўйинларини кўрганман. Жамоани бошқача ҳурмат қиламан. “Верона”нинг бир қуроли бор. Агар у ишлаб қолса, мана ман деган топ клубни ҳам таслим этиши мумкин. Жамоага ҳозир Игор Тудор мураббийлик қилмоқда. Аввалги мураббий ҳам кучли эди. 

“Верона” прессингли, комбинацион футбол ўйнайди. Шунинг учун “Рома” билан баҳс оғир ўтишини тахмин қилгандим. Ўтган йили барча кучли жамоалардан очко олган. Статистикада ҳам “Верона” устунлик қилган. Умуман олганда, ҳақли ғалаба бўлди.

- Шомуродовнинг ўйини нега қовушмади?

- Менимча, Элдор қап қанотга қўйилгани учун энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этмади ва ўзгартирилди. Ҳамюртимиз чап қанотдан чиққан футболчи. Аммо одам барибир соф ҳужумчига ўтганидан кейин бутунлай режим ўзгаради. Шунда яна эски ҳолатга бирдан қайтиши қийин кечади. Шомуродов ўзгартирилишининг асосий сабаби мезбонлар 44 фоиз ҳужумни ўнг томондан ташкил қилганидир.

Италия чемпионати 4-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

gettyimages-1234959570-1024x1024

Шунинг учун у алмаштирилди, деб ўйлайман. Моуриньо ҳам буни кўриб, шундай қарорга келган. Бунга Шомуродов гол урмагани ёки пас бермагани сабаб эмас. У чап қанотдан анча узилиб қопти. Анча вақт соф ҳужумчи позициясида тўп тепди. Агарда қанотда ва соф ҳужумнинг ўзида тез-тез ўйнаб юрганида бундай ҳолат кузатилмасди, - деди Хайрулла Ҳамидов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию