Элдор Шомуродовнинг Ўзбекистон МТЖ сафидаги голларига "Рома" клуби реакция билдирди

Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида Жанубий Судан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Мазкур баҳсда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Дастлаб, Элдор Шомуродов дарвозага тескари турган ҳолда дарвозани ишғол қилди. Кейин эса, "Рома" ҳужумчиси бирга-бир вазиятдан гол урди. Иккинчи таймда Жалолиддин Машарипов пенальтидан тўпни тўрга йўллади.

Шомуродовнинг ушбу голларига "Рома" клуби матбуот хизмати инстаграмдаги саҳифасида футболчи дублга эришгани билан табриклади: "У терма жамоа сафида дубль қайд этди".

Эътиборлиси, терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовнинг Жанубий Судан дарвозасига киритган биринчи тўпи терма жамоамизнинг 500-голи сифатида тарихда қолди.

Сречко Катанец шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!