Элдор Шомуродовнинг трансфери бўйича сўров юборилган. Даъвогар томон римликларнинг жавобини кутмоқда

Бир неча кун аввал Туркиянинг "Галатасарой" клуби Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги борасида хабар берилганди.

Hurriyet.com.tr нашри ҳамюртимиз жамоанинг асосий нишонига айланганини ёзди. Унга кўра "Галатасарой" Шомуродовни бир йилга ижарага олиб, кейинчалик сотиб олмоқчи.

Айни пайтда Туркия томони вакилимизнинг трансферини тезлаштириб, "Рома"га таклиф юборди. Даъвогар томон римликларнинг жавобини кутмоқда.

"Рома" бу сўровга қандай жавоб бериши кўпчиликка қизиқ. Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!