Елена Остапенко ҳам Уимблдонни ғалаба билан бошлади

Лондонда ўтаётган “Катта дубулға” туркумидаги Уимблдон турнирида теннис маликалари сараланмоқда.

Мазкур мусобақанинг биринчи даврасида латвиялик Елена Остапенко британиялик Кэти Даннни 6:3, 7:6 ҳисобида енгди.

Австралиялик Саманта Стосур эса хитойлик Шуай Пэнни 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!