Элина Свитолина "Уимблдон"ни ғалаба билан бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Украиналик Элина Свитолина Лондон шаҳрида ўтаётган "Уимблдон" мусобақасининг биринчи даврасидан муваффақиятли ўтди.

Элина мазкур даврада австралиялик Дарья Гавриловага қарши кортга чиқиб, якунда рақибини 7:5, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи даврасига йўл олган Свитолина, энди россиялик Маргарита Гаспарян, ёки германиялик Анн-Лен Фридзам билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!