Эллардайс: "Арсенал" доим ҳимояда яхши ўйнамаган

“Эвертон” клуби бош мураббийи Сэм Эллардайс Англия Премьер-лигаси 26-туридан ўрин олган “Арсенал”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен буни биламан, “Арсенал” доимо ҳимояда яхши ўйнамаган. Агарда, биз яхши паслар билан ўйин ташкил эта олсак, қарши ҳужумда яхши имкониятларга эга бўламиз.

“Суонси” улардан очко олиши мумкин. Бироқ “Эмирейтс” бу бошқа  нарса.

“Тўпчилар” бу мавсум у қадар кўп гол урмаётган бўлсада, уларнинг ҳужум чизиғи кучли”, – деб айтиб ўтди Эллардайс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!